-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Замонавий бухгалтерия хисоби. 2-том
Ушбу иккинчи нашр бухгалтерия хисобининг халкаро ва миллий андозалари асосида тайёрланган булиб, олий укув юртлари учун дарслик сифатида тавсия этилган. Китобда асосий воситалар хисобини ташкил этиш, уларнинг таснифи, бахолаш принциплари, амортизацияни хисоблаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари чукур ёритилган. Шунингдек, корхоналардаги асосий воситаларнинг кирими, чикими, таъмири ва уларни балансда акс эттириш тартиби бухгалтерия хисоби счетлари мисолида батафсил тушунтирилган.
-
Замонавий бухгалтерия ҳисоби: 3-том
Мазкур дарслик бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий андозалари асосида тайёрланган бўлиб, унда тайёр маҳсулотлар ҳисоби, уларни ишлаб чиқариш, баҳолаш, сотиш жараёнлари ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиблари батафсил ёритилган. Китобда маҳсулот таннархини шакллантириш, режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш ва уларни молиявий натижаларга таъсири каби муҳим жиҳатлар мисоллар орқали очиб берилган. Дарслик олий ўқув юртлари талабалари ва соҳа мутахассислари учун мўлжалланган.
-
Замонавий бухгалтерия ҳисоби
Ушбу китоб мустақил Ўзбекистон иқтисодиётида бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар ва замонавий талаблар асосида ташкил этиш, молиявий ҳисоботларни шакллантириш ҳамда ҳисоб тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Муаллифлар томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик асослари, ҳисоб сиёсатини юритиш, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ҳамда молиявий ҳисобот турлари батафсил ёритиб берилган. Китоб олий ўқув юртлари талабалари, бухгалтерлар ва соҳа мутахассислари учун мўлжалланган.
-
Заметки по корейской диалектологии
В данной статье автор рассматривает ключевые аспекты корейской диалектологии, включая историю изучения диалектов, роль различных словарей и литературы в их исследовании, а также проводит детальный анализ фонетических особенностей и закономерностей диалектных различий в корейском языке. Особое внимание уделяется классификации диалектов, взаимоотношению диалектных явлений и анализу гласных звуков, что в совокупности представляет собой значимый вклад в научное понимание диалектной структуры корейского языка.
-
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСУЛИЯТИ
Ушбу дарслик жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, жисмоний маданият ва жисмоний тарбия бакалаври ўқув дастури асосида ёзилган. Китобда жисмоний тарбия назариясининг илмий асослари, жисмоний сифатларни ривожлантириш методикаси, жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг умумий қонуниятлари ёритилган.
-
Жиноят-ижроия ҳуқуқи
Ушбу дарсликда Жиноят-ижроия кодексининг жазоларни ижро этиш қонун-қоидалари, жиноий жазоларни амалга ошириш, жазоларни ижро этиш, уларни тайинлаш ва озод қилиш қоидалари ёритилган. Шунингдек, мазкур дарсликда Ўзбекистон Республикаси ҳамда айрим хориж давлатларида жорий этилган ҳозирги даврдаги жиноий жазоларнинг турлари ва уларнинг бир-бирларидан фарқлари талқин қилинади. Дарслик олий ўқув юртлари талабалари, жазони ижро этиш соҳаси ходимлари ва соҳага қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм)
Ушбу дарслик жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари, жиноят тушунчаси, жиноий жавобгарлик ва унинг асослари, жиноят таркиби ва унинг элементлари, жиноятда иштирокчилик, жиноят содир қилиш босқичлари, жазо тизими ва турлари, жазо тайинлашнинг умумий асослари, вояга етмаганларга жазо тайинлаш ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари каби мавзуларни қамраб олган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар асосида тайёрланган.
-
Жаҳон халқлари этнографияси
Ушбу китобда жаҳон халқларининг келиб чиқиши, этник жараёни, шаклланиши, жойлашуви, маданий-маиший турмуши, моддий-маънавий маданияти, урф-одат ва байрамлари, диний тасаввурлари хусусида батафсил маълумотлар берилган. Мазкур дарслик этнология ва унинг тарихини ўрганаётган олимлар, талабалар ва ушбу соҳага қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Донли экинларни етиштириш технологияси
Ушбу дарслик кишлок хужалиги коллежларининг талабалари учун мулжалланган булиб, унда республикада етиштириладиган барча донли экинлар: бугдой, арпа, жавдар, сули, маккажухори, жухори, шоли, тарик, тритикале ва маржумакларнинг ботаник белгилари, навлари, биологик хусусиятлари ва етиштириш технологияси хакида маълумотлар берилган. Китобда сугориладиган ва лалми майдонларда экиладиган кузги бугдой агротехникаси алохида ёритилган. Шунингдек, дон экинлари хосилдорлигини ошириш, селекция, уругчилик хамда доннинг кимёвий таркиби ва сифат курсаткичлари илмий асослаб берилган. Мазкур дарслик олий укув юртлари талабалари, магистрлар ва фермер хўжаликлари учун фойдали кулланма хисобланади.
-
Диншуносликка кириш
Мазкур дарслик олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда диншунослик фанининг предмети, диннинг моҳияти, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, жаҳон динлари тарихи, диний таълимотлар ва оқимлар, шунингдек, виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари тизимли тарзда ёритилган. Китобда динни илмий, холис ва тарихий таҳлил қилиш усуллари, диний қадриятларнинг маънавий ҳаётдаги аҳамияти ҳамда уларни ўрганишда қўлланиладиган замонавий таълим технологиялари ўз ифодасини топган.
-
Диншунослик
Мазкур дарслик асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан ушбу соҳада илгари ёзилган ўқув адабиётларидан ажралиб туради. Китобда диншунослик фанининг моҳияти, унинг Ўзбекистон шароитида ўрганилиши, ислом динининг тарихи ва жамият ҳаётидаги ўрни, диний бағрикенглик ва дунёвийлик каби муҳим масалалар илмий асосда ёритиб берилган. Дарслик талабаларга дин, унинг турли шакллари, таълимотлари ва мазҳаблари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара олишга ҳамда диний-дунёвий муносабатларни тўғри тушунишга хизмат қилади.
-
Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш
Мазкур дарсликда давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг функциялари, принциплари, ташкилий шакллари ва иш услублари батафсил ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизимини ислоҳ қилиш, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти, ҳокимлар ва уларнинг маҳкамаси ишини ташкил этиш ҳамда демократик институтларнинг жамиятдаги ўрни масалалари таҳлил этилган.
-
Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш
Мазкур дарсликда давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг функциялари, ташкилий шакллари, Олий Мажлис, маҳаллий Кенгашлар ва ҳокимликлар фаолияти, ҳамда бевосита демократия институтларининг давлат бошқарувидаги ўрни ёритилган.
-
Давлат ва хукук назарияси
Дарслик давлат ва хукук сохасидаги хозирги замон илмий концепцияларини инобатга олган холда тайёрланди. У давлат ва хукукни талкин этишдаги анъанавий ёндашувлар билан бир каторда янги муаммолар хамда нуктаи назарларни хам камраб олган. Шунингдек, унда Узбекистонда шаклланаётган демократик давлатчилик ва хукукий тизим хусусиятларига оид назарий хулосалар уз ифодасини топган. Давлат ва хукукнинг мохияти, механизми, функциялари ва ислохотлар давридаги роли жонли тарзда баён этилди.
-
Давлат ва ҳуқуқ асослари
Ушбу дарслик талабаларга давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, жамият тараққиётида уларнинг ўрни, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти принциплари ҳақидаги, маъмурий, фуқаролик, меҳнат, турар жой, оила, табиатни муҳофаза қилиш, жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунларни, қонунчиликнинг асосий тамойиллари, уни янада мустаҳкамлаш вазифалари тўғрисидаги билим асосларини беришни назарда тутади.
-
Давлат ва ҳуқуқ асослари
Ушбу дарслик давлат ва ҳуқуқ асослари бўйича ўқув фани режасига мувофиқ, унинг қамровига кирувчи барча йўналишларни ўз ичига олган. Унда давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги умумий таълимот, ҳуқуқнинг асосий тармоқлари бўйича тушунча ва таърифлар лўнда шаклда баён этилган. Дарслик уч қисмдан: назарий қисм, давлат-ҳуқуқий фан соҳалари бўйича чизмалар ва тестлар ҳамда савол-жавоблар қисмидан иборат бўлиб, мактаб, академик лицей ва коллеж ўқувчилари, юридик ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар, ўқитувчилар ҳамда давлат ва ҳуқуқ масалалари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.