-
ЖЎЖАЛАР БОҒЧАСИ
Қандиёр Рустамов,Саривой (жўжача) Боғча опа Қоплон (Ит) Бароқхон (мушук) Макиён опа (Саривойнинг онаси) Дакан амаки (хўроз) Чипчипхон (жўжача) Қоравой (жўжача) Жўжалар
-
КЎРИНМАС ОДАМЛАР
Абдурауф Зокиров,Қатнашувчилар: Биринчи одам. Иккинчи одам. Дарвиш. Тозалик устуни. Биринчи дарахт. Иккинчи дарахт. Биринчи булоқ. Иккинчи булоқ
-
Илм гавҳари
Аббос ХУРРАМ,“Илм гавҳари” - бу қўғирчоқ саҳнасида ҳаётга татбиқ этилган маърифат ва тафаккур ҳақидаги пьеса. Асарда инсоният тарихида ўз номини олтин ҳарфлар билан ёзган буюк табиб, файласуф ва мутафаккир Абу Али Ибн Синонинг болалик йиллари, унинг илмга бўлган битмас-туганмас иштиёқи ва изланишга чанқоқлиги ёрқин тасвирланади. Воқеалар ёш Ибн Синонинг илк билим сари ташлаган қадамлари, қизиқувчанлиги, атрофдаги оламни билишга интилиши, ҳар бир саволга жавоб излаб толиқсиз мутолаа билан шуғулланиши орқали ёритилади. У ҳатто энг оддий нарса ортида ҳам чуқур маънони излайди, ҳар бир китоб унинг тафаккурига янги уфқларни очади. Шу тариқа у табобат илмининг нозик сирларини ўрганишга киришиб, инсон саломатлиги ва ҳаёти учун илмнинг нақадар муҳимлигини англаб боради.
-
ҲАЁТ ДАРАХТИ
Обиджон Рўзибоев,1.Болтавой – 50 ёшларда 2.Анвар – (Болатойнинг ўғли) 27 ёшларда. 3.Малика – (Болтавойнинг хотини) 50 ёш. 4.Хуршид – (уста) 40 ёшларда 5.Шерали – (қўшни) 55 ёшларда. 6.Рустам – 35 ёш. 7.Доктор - 40 ёш.
-
БИБИХОНИМ
Шаҳодат Исахонова,Бошловчи - Бибихоним милодий 1341–1346 йиллар Мовароуннаҳр (Чиғатой улуси) тахтига ўтириб, тўрт йил ҳукмронлик қилган йигирма иккинчи хон жўжинажот шаҳзода Султон Қозонхон Ясавурхон ўғлоннинг қизи – Сароймулкхоним ўтган йили кузда пайғамбар ёшига тўлган бўлса-да, ҳали қариликка бўй бермаган эди. . ... Оқсулотдан йўлга тушган қўшиннинг дастлабки қисми Сирдарё чўлларига етгач, беклар ва Бибихонимнинг хавотири тўғри чиқа бошлади. Қиш эрта тушганлигидан кунлар ниҳоятда совуқ ва изғиринли эди. Қор кунора, баъзан ҳафталаб тинмай ёғар, чошгоҳларда кўриниб, пешиндаёқ булутларни паналайдиган қуёш тобора қалинлашиб, муз ҳосил қилаётган қор уюрларини эрита олмасди. Бу йил қор устма-уст ва кўп ёққанлиги туфайли ер музлаган, устки қисмидаги қорнинг қалинлиги отларнинг қорнигача келарди. Соҳибқирон соғлиғи оғирлашди, қечга бориб иситма яна хуруж қилди.Соҳибқирон то бугунга қадар ўлим ҳақида бот-бот ўйлаган бўлса-да, уни бу қадар тез, йўқ, тез эмас (улуғ Амир ўзининг ёшини доимо мамнунлик билан ҳисоб этарди), балки фавқулодда юз беришини тасаввурига келтирмаган эди. Оғир яраланган ёки бетоб пайтлари кўп бўлган. Лекин ҳеч қачон ўлимни бугунгидай аниқ ва яқин, ҳатто совуқ нафасигача туймаган эди.
-
БИЗНИНГ ДАРАХТИМИЗ
Махсуда Эгамбердиева,Қатнашувчилар: 1.Булбулча 2.Қарға 3.Ҳакка 4.Майна 5.Бола 6.Дарахт кесувчи Табиат қўриқчиси
-
ТОЗА ҲАВО
Нуъмон Мўйдинов,1. Латиф Лочинов – Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши туман бўлими бошлиғи, 25-30 ёшда. 2. Содиқ Солиев – собиқ раҳбар, соқолли. 3. Носир – атмосфера муҳофазаси назоратчиси. 4. Муҳайё – тозалик, чиқинди назоратчиси, 40 ёш, кўзойнакли. 5.Ислом – ер-сувдан фойдаланиш назоратчиси. 6.Меливой – био хилма-хилликни асраш назоратчиси. 7. Фармонбек – туман ҳокими ўринбосари. 8.Мавлуда – медицина ҳамшираси, 20 ёшда. 9.Мавлон – Мавлуданинг акаси, 40 ёшларда. 10.Собир ота – деҳқон, Мавлуданинг дадаси, 60 ёшда соқолли. 11.Ҳуснилло – блогер, бўйнига фотоаппарат осиб юради. 12.Хушрўй – спортчи, келинликка номзод. 13.Афифа ва Ҳамдамий – яллачи ва шоир, эр-хотин. 14.Турдивой– нефт заводи директор ўринбосари, тадбиркор. 15.Илёс – дарахт кесувчи. 16.Тўтиё – шоира. 17. Ўктам ака – маҳалла раиси. 18. Карим Каримович – Экология вилоят бўлими бошлиғи. 19. Қосим – ҳайдовчи. 20. Лобар – котиба.
-
А З И З
Нурилло Аббосхон,Азиз - Болалигида ҳасталикка чалиниб болаларга ҳос характерли бўлиб қолган. У кўнгилчанг, йиғлоқи, меҳрибон. “Ух!” ва “ҳа-ҳим!” дейдиган одати бор. Бурнидан қисқа нафас олиб “ха”деб овоз чиқаради. Ортидан яна тез-да қисқа нафас олиб “хим” деб овоз чиқаради. Шунда “ҳа-ҳим” деган товуш хосил бўлади. Болаларга ўхшаб ирғишлаб енгил ҳаракатланади. Аввалига букчайиб юради. Ўн икки йилдан сўнг соғайиб, таниб бўлмас даражада руҳан ва жисмонан ўзгаради. Олдинги сахналарда йигирма, кейин эса ўттиз беш ёшларда намоён бўлади.
-
ЗАМИННИ ҚУТҚАРИНГ, ОДАМЛАР!
Қўчқор НОРҚОБИЛ,1. Тўра — Бой-бадавлат. Бойлик йиғиш учун ҳеч нарсадан, ҳар қандай риёкорлик, зўравонликдан ҳам қайтмайди. 45-50 ёш оралиғида. 2. Беғам — Тўранинг шотири. У ҳам ўлгудай баднафс. 40-45 ёшлар чамасида. 3. Раҳим — Оромгоҳ раҳбари. Иродаси мўрт. Шамолга қараб эгилувчан, қатъиятсиз, субутсиз, ланж бир кимса. Оромгоҳ атрофида фермер хўжалиги ҳам ташкил қилган уқувсиз фермер. 4. Лола —Тўранинг қизи. Эсли-хушли, оқила. Шифокор. 25-26 ёшда. 5. Толиб — Тележурналист. Ўз касбини сидқидилдан севади. Бурчига садоқат билан ёндашади. 25 ёшда. 6. Гўзал — Оромгоҳда тарбиячи. Ўқитувчи. Ёлғиз аёл. 30-35 ёшларда. 7. Олим — Ҳардамхаёл, ғалати феъл-атворли. Аммо гап-сўзлари кишини ўйлантириб қўяди. 40-45 ёшда.
-
ҚУШ ТИЛИ
Алишер Навоий,Мумтоз наво таралади. Парда очилади. Саҳнанинг ўнг ва чап томонларида ўрмон. Ўртада йўл. Олисда оппоқ чўққили тоғлар. Офтоб нурларидан атроф чароғон. Ўнг томондаги ўрмонда дарахтларнинг узун новдалари кўзга ташланади. Йўл охири нурдан мунаввар бўлади. Оппоқ салла, оппоқ чопон, оппоқ яктак, оппоқ этик кийган оппоқ соқол-мўйловли Ҳазрат Алишер Навоий вазмин қадам ташлаб келмоқда. Ўнг қўлида патқалам, чап қўлида оппоқ қоғоз. Саҳна ўртасида тўхтайди, ўйга чўмади, мумтоз наво тинади ва Ҳазрат “Лисон ут-тайр” достонидан парча ўқийди
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-