-
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Темур тузуклари
Амир Темур шахсини идрок этиш–тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш–ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш–тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизни, ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир.Кўпчиликка маълумки, бугун буюк бобокалонимиз, улуғ саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун. Бундан 684 йил илгари Ўзбекистон заминида туғилиб вояга етган жаҳонгир дунё тарихида ўчмас из қолдирди, буюк давлат барпо этиб, уни илм-маърифат, меъморчилик марказига айлантирди.
-
Соф табиат дини
Бундам юз йилча,муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, иймонини советлар тузуми ташишдан сақлаб қолиш мақсадида кўп йиллар муҳожирликда яшаган улуғ олим ва адиб Саййид Мубатшир Тарозий қаламига мансуб. Ислом динига доир эллик- ка яқин китоб муаллифи ўзининг бу асарида китобхонга Аллоҳнинг тавҳидини, инсониятнинг руҳий-маънавий табиблари бўлмиш пайгамбарлар рисолатини, ҳақ ва ботил орасидаги фарқни таништиради, қатор диний, ижтимоий ва сиёсий муаммоларга дучор бўлиб, боши берк кўчага кириб қолган Ғарб оламини «ҳақиқий абадий дин» бўлмиш Исломга ва унинг ҳикматли таълимотларига чорлайди. Пайгамбарлар келтирган шариатлар ва Аллоҳ таоло ваҳий қнлган қонун-қоидаларсиз башариятнинг бахтли ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини ишончли далил-ҳужжатлар ёрдамида исботлаб беради.
-
Ҳамид Зиёевнинг ҳаёти, илмий-педагогик фаолияти (1923-2013)
Ушбу асарда 90 баҳорни қаршилаган таниқли олим Ҳамид Зиёевнинг узоқ ва машаққатли ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Умрининг талай қисми совет даврида кечиб, аксарият қатори кўп азоб-уқубатларни бошдан кечирган олимнинг хотиралари катта тарбиявий аҳамият касб этиши шубҳасиз.